Алматида бензовоз ёниб кетди


  • 28 Июнь, 2013
  • 1127

27 июнь куни эрталаб “Гелиос” ёқилғи қуйиш ширкатига қарашли бензовозни ҳайдовчиси тормози ишдан чиққани сабабли кўча бўйидаги қатор дарахтларга бир-бир уриб тўхтатишга ҳаракат қилган. Натижада бензовоз ағдарилиб, цистернадан тўкилган бензин ёниб кетди. Чиққан ёнғинда ёндаги кўп қаватли уйнинг 20дан ортиқ квартираси билан йўл чеккасида парк ҳолида турган 10 тача енгил автомашина ўртаниб кетди. Офатда бензовоз ҳайдовчиси воқеа жойида ҳалок бўлди. Бундан ташқари, бинонинг фасад қисми катта зарар кўрди.

Ушбу факт бўйича жиноий иш очилди.


Бошқа мақолалар