Бразилия “Telegram”ни тақиқлади


  • 28 Апрель, 2023
  • 158

Бразилияда бир федерал суд томонидан берилган қарор натижасида хабарлашув мессенджери бўлган “Telegram”нинг нео-нацист гуруҳларнинг администраторлари ҳақида маълумотларни полицияга беришни рад этиши ортидан вақтинчалик тақиқланди.

Бразилия разведка мудирлиги баёнотига кўра, “Google”, “Apple” ва тўрт Бразилия телеком ширкатига “Telegram”ни иловалар дўконидан ва бошқа платформалардан олиб ташлашга буйруқ берилган.

“Telegram” маълумотларни беришни кечиктирган сайин кунига 198 минг доллар жарима тўлашга мажбур бўлади.

“Russian Today”нинг хабарига кўра, полиция ноябрь ойида  Аракрусдаги икки мактабда тўрт кишини ўлдирган ва ўндан ортиқ одамни яралаган 16 ёшли ўспириннинг “Telegram” гуруҳларида яҳудийларга қарши хабарлар қолдирганини аниқлагандан кейин маълумотларни талаб қилганди.

Полициянинг “Telegram”га юборган талабида шиддатли ўлимлар тасвирга олинган видеолар, бомба ясаш видеолари, ирқчиликни ташвиқ қилувчи материаллар эълон қилингани айтиб ўтилди.

Терговчилар гуруҳ аъзолари билан администраторлар орасидаги алоқалар ва гуруҳнинг жиноят қилишга ундаётгани ёки аксини ўрганиш учун кўпроқ маълумот йиғишга умид қилишмоқда.


Бошқа мақолалар