- 2016-01-11
Туркия қишлоқ хўжалиги вазири Форуқ Челик “Туркия Россия санкцияларига кўра кучлироқ зарба бериши мумкин эди. Лекин буни қилмади” деди.
“Жорий йилнинг 1 январидан бошлаб Россия Туркиядан олиб келинадиган мева ва сабзавотларни киритишни тақиқлади. Авваллари Россия ҳар йили 750 миллион долларлик мева ва сабзавот импорт қиларди. Иккинчи тарафдан бизнинг Россиядан импорт қиладиган битта маҳсулотимиз, яъни буғдой ҳажми 1,1 миллиард доллардан ортиқ. Агар биз Россиянинг буғдойини импорт қилишни тўхтатсак, Россия биздан кўра кўпроқ зарар кўради ва бу уларнинг қишлоқ хўжалигига ўнгланмас зарба бўлади. Ҳолбуки биз бундай қилмадик. Содир бўлган воқеа учун фермер-деҳқонларнинг зарар кўриши яхши эмас” деди.
2016 йил 1 январдан бошлаб Россияга бир қатор турк маҳсулотларини киритиш тақиқланган. Ушбу рўйхатга гўшт маҳсулотлари, янги узилган ва совутилган сабзавотлар, янги узилган ва қуритилган мевалар ва ош тузи киради.