Миср ёлғони фош бўлди


  • 27 Июнь, 2020
  • 373

Кўрфазнинг уруш баронлари Салмон ва Зайед Ливияга ҳужум қилиш учун Сиссийга пул таклиф қилган. Лекин Миср армияси бундан бош тортган.

Саудия Арабистони Яманда йўқотган обрў-эътиборини қутқариш учун Миср президенти Сиссийга Ливияга ҳужум қилиши учун миллионлаб доллар таклиф қилгани айтилмоқда.

Саудия Арабистон, Бирлашган араб амирликлари, Баҳрайн, Россия ва Франция қўллаб-қувватлаётган Ливиянинг исёнчи кучлари бошчиси Ҳафтернинг ҳарбий ва молиявий ёрдамларга қарамай Туркия дастагидаги қонуний ҳукуматга қарши сўнгги икки ҳафтада бир қатор муҳим жойлардан чекиниши Ямандан кейинги улкан мағлубият деб баҳолаган валиаҳд принц Салмон Сиссий билан савдолаша бошлади.

“Suudi Wikileaks”нинг ғарблик дипломатик манбага асосланган хабарига кўра, валиаҳд Салмон ва БАА валиаҳди Зайед Ҳафтерга ҳарбий кўмак, Саудия Арабистон ва БАА бошчилигидаги инқилобни қутқариш учун Сиссий режимига келишув таклиф қилди. Ғарблик манбага кўра, келишувнинг қиймати миллионлаган доллар. Бу воқеалардан кейин ас-Сиссий Ҳафтер ва иттифоқдошларини 8 июнда Қоҳирада тўплади. Ноқонуний қуролли кучлар бошчиси Ҳафтер ва сиёсий иттифоқдоши вакиллар палатаси раиси Акила Солиҳ билан бирга Ливияга йўналган янги сиёсий қадам ташлаганлигини, ўлка бўйича сулҳга чақирув эълон қилганликларини билдирди.

Сиссийнинг бу қадами Саудия, БАА, Франция ва Россия тарафидан қўллаб-қувватланди. Лекин қонуний Ливия ҳукуматининг президентлик кенгаши аъзоси бўлган таълим вазири Муҳаммад Амморий Зойид расмий ижтимоий тармоқ аккаунти орқали “ватан тупроғини бутунлай тозалашга ва давлат обрўсини кўтаришда давом этишини” маълум қилди.

Мисрда эса Сиссийнинг бу келишуви армия тарафидан қабул қилинмади. Мисрлик дипломатик манба Миср армиясининг Ливияга ҳарбий ҳужумини шиддат билан рад этганлигини ва ўлкасида энг муҳими Синадаги терроризм, коронавирус ва Нил тўғони инқирозларини ҳал этиш кераклигини маълум қилган.

Миср армиясининг келишувни қабул қилмаганлигининг яққол мисоли 21 июнда намоён бўлди. Мисрнинг Ливия чегарасига яқин Матрух шаҳрида ҳарбий парад ўтказилиб, Ливияга ҳужумга тайёрлиги ишора қилинган қирувчи самолётлар биринчи планга чиқарилганди. Лекин янги спутник тасвирлари қирувчи самолётлар параддан кейин чегарадан узоқлашганини кўрсатди.

Аввалроқ Ливияга ёлланма аскар юборган Суданнинг сўнгги вақтларда Саудия ва БАА билан таранг муносабатларда эканлигини билдирган ғарблик дипломат “Шу сабабли коалициянинг икки ўлкаси фақат Сиссий режимидан фойдалана олади” деди.

Судан суверинитет кенгаши раиси ўринбосари “Ҳамидати” деб аталадиган Муҳаммад Ҳамдан Диқло ўтган кунларда ўтиш даврида Суданга моддий ёрдам ваъдаси берган Саудия Арабистон ва БАА тарафидан 2,5 миллиард долларни ҳалигача олмаганлигини айтганди.

“Suudi Wikileaks”даги хабарларга кўра, Суданнинг Саудия ва БААга арази кундан-кунга ортмоқда. БАА Жанубий Траблус ва Ғарбий Сиртдаги Ҳафтер кучларини қўллаб-қувватлаш учун Ҳамидатидан зудлик билан 1200 нафар ёлланма аскар беришни талаб қилди. Лекин Ҳамидати яна тўланмаган маблағни баҳона қилиб, бу талабни рад этди. Ҳатто Саудия ва БАА ўз ваъдаларини бажармаса, Ҳафтерга бўлган кўмагини бутунлай тўхтатишини айтиб, таҳдид қилди.


Бошқа мақолалар