Хитой мусулмонлари 100 миллионга етди


  • 9 Июль, 2013
  • 1391

Хитойда биз ўйлагандек мусулмонларнинг кўпи уйғур, ўзбек ёки қозоқ эмас, соф хитойлик бўлган дунганлар экан.

Хитой деганда ривожланган иқтисод ва ишлаб чиқариш хаёлимизга келади. Мана шу томони билан 21-асрга “Дунёда мен ҳам борман” деб кириб келган мамлакатнинг иккинчи бир томони бор. Бугун Хитой ҳудудида 45 минг масжид, расмий жиҳатдан 65 миллион, норасмий эса 100 миллион мусулмон мавжуд. Хитойдаги 56 миллатдан 14и мусулмон. Ўйлаганингиздек мусулмон сонининг кўпи уйғур, ўзбек ёки қозоқ эмас. Асли хитойлик бўлган дунганлар мамлакатдаги мусулмон нуфусининг 90%ини ташкил қилади. Аҳолисининг 42%и ҳеч бир динга ишонмайдиган мамлакатда энг тез ёйилаётган дин Исломият... кунига ўртача 60 нафар хитойлик масжидларга бориб, мусулмон бўлмоқда. Хитойда Нақшбандий тариқатига мансуб мусулмонлар кўпроқ. Ўзларини Жаноби Расулуллоҳнинг тоғаси бўлган Саъд бин Аби Ваққос ҳазратларининг неваралари деб танитишади. Зеро ҳазрати Усмон ҳижрий 29 йилда Саъд бин Аби Ваққосни Хитой императорига юбориб, уни исломга даъват этади. Бунинг ортидан император Гуанчжоу минтақасида Хушенг масжидини қуришга изн беради. Мана шу тариқа исломият секин-аста ёйилишни бошлайди. Кинг династияси давригача қийинчилик кўрмаган мусулмон жамоатлар 18-асрда жиддий зулмларга учрайди. Қурбонлик сўйиш, масжид қуриш ва Ҳаж амалини бажаришлари тақиқланади. Хитойликлар билан мусулмонларнинг оила қуришларига ҳам рухсат берилмайди. Кейинги коммунизм давридаги зулмлар эса ҳаммага маълум. Сўнгги йилларда мусулмон дунганлар оз бўлса-да, баъзи ҳақ-ҳуқуқларни қўлга киритишган. Лекин бошқа мусулмон гуруҳлари ҳалигача ғариб...


Бошқа мақолалар