Иккинчи “Wikileaks” ҳодисаси


  • 10 Апрель, 2023
  • 149

АҚШнинг ҳарбий ва стратегик маълумотлари ўрин олган ҳужжатлари ўғирлаб интернетга сиздирилди. Ушбу ҳодиса иккинчи “Wikileaks” воқеаси деб баҳоланмоқда.

Украинанинг ҳаво мудофаа тизимидан бошлаб Исроилнинг Моссад ташкилотигача бўлган жуда кўп махфий маълумотларни ўз ичига олган  ҳужжатларнинг интернетга сиздирилиши ортидан АҚШлик тегишли ташкилотлар ким сиздирганини излаб, баъзилар эса унинг АҚШлик эканлигини айтишмоқда.

Мутахассислар Украина уруши, Хитой, Ўрта Шарқ ва Африкага доир маълумотлар бўлган ҳужжатлардаги мавзулар жуда кенг қамровли эканлигини, бунинг бир АҚШлик тарафидан сиздирилган бўлиш эҳтимоли юқори эканлигини айтишмоқда.

АҚШ мудофаа вазирлигида собиқ амалдор бўлган Майкл Муюррей “Reuters” билан ўтказган интервьюсида “Маълумотларнинг кўпи фақат АҚШнинг қўлида бўлгани учун шу онда бунинг АҚШдан келиб чиққан бир сизинти эканлиги эҳтимоли жуда юқори” деди.

АҚШлик мутахассислар суриштирувнинг ҳали бошланғич босқичида эканлигини ва терговни олиб бораётган кишиларнинг орқасида Россияни қўллаб-қувватловчи унсурлар турганлик эҳтимолини кўздан қочирмаслигини айтди.

Сизинти 700 мингдан ортиқ ҳужжат, видео ва дипломатик телеграфнинг 2013 йили “WikiLeaks” номли сайтда чиқишидан кейин энг катта хавфсизликнинг бузилиши деб баҳоланмоқда.


Бошқа мақолалар