- 2013-04-10
Русларнинг янги телефони “Just5 Brick” Москвада ўтказилган бир йиғилишда кенг оммага намойиш этилди.
Йирик клавиатура ва қуввати узоқ муддатга етиши билан эътиборни тортган телефон Россия ва Европада 91 доллардан сотувга чиқарилди. Машҳур рус дизайнери Артем Лебедев тарафидан дизайни ясалган телефон фақат гаплашиш ва хабар жўнатиш асосида лойиҳаланди. Латвиянинг “Orbita Telekom” ва Россиянинг “Just5” ширкатлари тарафидан биргаликда ишлаб чиқарилган телефон ҳозирги кунда фақат Европа ва Россияда сотувга чиқарилди. Ўлчамига нисбатан йирик клавиатурага эга бўлган телефоннинг фонар ва радио каби иловалари ҳам бор. Бу жиҳатдан телефон руслар тарафидан “Бабушкафон” (Эна телефони) деб аталмоқда. Қуввати бир ҳафтага етиши билдирилган телефонга “Nokia” телефони батареялари ишлатилади. 5 хил рангда сотувга чиқариладиган телефонни нафақат кекса ёшдаги кишилар, балки оддий телефонга эҳтиёжи бўлган хоҳлаган одам қўлланиши мумкин.
Ушбу телефон бир ҳафта ичида АҚШда сотувга чиқарилади.