Қирғизистон-Ўзбекистон чегарасида отишма


  • 24 Июль, 2013
  • 1553

Қирғизистоннинг Ўзбекистон чегарасидаги Жалолобод вилоятига қарашли Ақси шаҳарчасида қирғиз ва ўзбек чегарачилари орасида бир ўзбек аскарининг ўлиши, бири яраланиши билан ниҳоясига етган отишманинг ортидан расмий Бишкек қўшнисини айблади.

Қирғизистон Чегара хизмати бу воқеа юзасидан Ўзбекистонга асоссиз айбловлардан тийилишни сўради. Баёнотда “Қирғиз чегарачилари тўқнашув пайтида ўз ватан тупроқларида эди. Ўтказилган тиббий текширув натижасига кўра, уларнинг ҳеч бири алкоголли ичимликлар ичмаганди” дейилиб, ҳодисанинг “Қирғизистон ҳудудига кирган ўзбек аскарларининг ўт очиши” сабабли рўй берганлиги билдирилди. Жалолобод вилоятига қарашли Ақси шаҳарчасидаги чегарада юз берган ҳодисани ўзбек матбуотлари маст деб тақдим қилинаётган қирғиз аскарларини айбдор деб ҳисобламоқда.


Бошқа мақолалар