- 2018-12-15
Қозоғистон ўз элчихонасини Тель-Авивдан Қудусга кўчирмайди. АҚШ, Гватемала ва Парагвай давлатлари элчихоналарини Фаластиннинг норозилигига қарамай Қудусга кўчиришди. Қозоғистон бу борада БМТ хавфсизлик кенгаши ва бош ассемблеясининг резолюцияларига асосланиб, элчихонасини Тель-Авивда қолдирди.
АҚШ президенти Дональд Трамп ўтган йилнинг декабрь ойида Қудусни Исроил пойтахти деб қабул қилиб, элчихонасини Қудусга кўчиришини эълон қилганди. Бу воқеа 14 май куни Исроил тузилганининг 70-йиллигида рўй берди. Трампнинг қарори Фаластинда тартибсизликлар келтириб чиқарди ва бир қатор араб ўлкаларининг норозилигига сабаб бўлди.