Ўзбекистон сунъий йўлдош учиради


  • 26 Май, 2023
  • 191

АОКАда “Ўзбеккосмос” агентлиги раҳбарияти ва мутасаддилари иштирокида ўтказилган матбуот анжуманида маълум қилинишича, Ўзбекистонда “CubeSat” илмий-таълим сунъий йўлдоши ишлаб чиқарилади ва учирилади.

Жорий йилнинг 26-27 апрель кунлари Тошкентда 30 дан ортиқ давлатдан 250 дан зиёд космик корпорация, агентлик ва қўмита вакилларининг учрашуви бўлиб ўтди.

"Ўзбеккомос" томонидан ташкил этилган ушбу халқаро конференция доирасида Туркия, АҚШ, Қозоғистон ва БАА билан бир қатор қўшма лойиҳалар бўйича келишувга эришилди. Уларнинг аксарияти соҳа учун янги кадрлар тайёрлашга қаратилган.

Конференция доирасидаги Туркий давлатлар ташкилотига (ТДТ) аъзо ва кузатувчи давлатлар космик агентликлари ва тегишли идоралари раҳбарларининг 2-йиғилишида ёшлар учун Туркиянинг Измир шаҳрида жойлашган “Space Camp Turkiye” оромгоҳида таълим дастурини ташкил қилишга келишилди.

sof.uz дан олинди. 


Бошқа мақолалар