- 2014-11-14
Бельгияда янги қоида билан ишлайдиганлар иш берувчидан ҳафтасига 4 кун ишлашни талаб қилишлари мумкин. Ходим истаса ва иш берувчи билан келишса ҳафталик 38 соат бўлган ишлаш муддатини 5 кун ўрнига 4 кунда тамомлаши мумкин. Янги қоидалар нафақат бюджет ташкилотлар учун, балки хусусий секторга ҳам тегишли.
Европа ва дунё миқёсида энг ривожланган ижтимоий ҳуқуқларга эга ўлкалардан ҳисобланадиган Бельгияда ходимлар айни маош билан ҳафтада беш кун ўрнига тўрт кун ишлашга имкон берувчи янги қоида татбиқ этила бошлади. Бельгия меҳнат вазири Пьер-Ив Дерманье тарафидан таклиф қилинган ва қабул этилган ҳафтада 4 кун ишлаш танлови билан ишлайдиганлар, иш берувчи томонидан қабул этиш шарти билан 5 кун ўрнига 4 кун меҳнат қилишлари мумкин.
Бельгияда бугундан бошлаб кучга кирган янги қоидаларга кўра, ҳафтада 4 кун ишлаш ҳуқуқидан фойдаланган киши барибир бир ҳафталик иш соатини тамомлашга мажбур. Ҳафтада 38 соат ишлайдиган киши кунига 9,5 соат ишлаб, 4 кунда ўз юкламасини бажарган тақдирда бешинчи куни ишга келмасликка ҳақи бўлади. Ушбу тартибда ишлайдиганлар ҳафта охирида кетма-кет 3 кун ёки бир кунлик дам олишни ҳафта ичида олиши мумкин.