Туркманистон халқаро туризмга номини ёздиради


  • 3 Августь, 2013
  • 1352

Соҳиб бўлган табиий газ ва нефть заҳиралари сабабли кўп тилга олинадиган Туркманистон 2007 йили туризм минтақаси деб эълон қилган Аваза билан дунёнинг кўзга кўринган туризм маркази бўлиш йўлида илгариламоқда.

Туркиянинг Анталиясига ўхшатиш кўзланган Аваза минтақасини туркманлар халқаро туризм секторида кўтаришни режалаштирмоқда. Президент Қурбонқули Бердимухамедов қисқа муддатга таътил учун борган Аваза туризм минтақасида кўпчилик иштирок этган йиғилиш ўтказди. Авазада янги қуриладиган туристик лойиҳаларга баҳо берган йиғилишда гапирган Бердимуҳамедов бой энергетика манбалари ва кучли бир иқтисодиётга соҳиб эканликларини айтиб, туризм соҳасида ҳам ўсишни режалаштирганликлари ҳақида гапирди. Ўлкасида модерн ва рақобатчи турзим секторини ташкил қилиш учун ҳаракат қилаётганликларини айтган Бердимуҳамедов “Туркманистоннинг туризм секторидаги мравариди бўлган Аваза халқаро туризм минтақасига қатта аҳамият беряпмиз. Аваза проектидаги ишларни 2020 йилда ниҳоясига етказамиз. Авазадаги мавжуд ва қурилиши давом этаётган лойиҳаларнинг бюджети 2 миллиард доллардан ошди” деб айтди.

Туркманистоннинг туризм индустриясига катта таъсир кўрсатадиган Каспий денгизининг 26 километргача чўзилган қирғоғида қуриладиган Аваза проекти 2020 йилгача давом этиши режалаштирилмоқда. Проект ичидагқуриладиган иншоотларга тахминан 7 миллиард долларлик маблағ сарфланади. 


Бошқа мақолалар