Маҳкумларга "Лайлатулқадр" амнистияси


  • 3 Августь, 2013
  • 1197

Туркманистонда 1999 йилидан бери маҳкумлар учун Қадр кечаси авфи туфайли жорий йилда 1166 киши озодликка чиқди.

Туркманистон президенти Қурбонқули Бердимуҳамедов ораларида хорижликлар ҳам бўлган 1166 маҳкумни авф қиладиган қарорга имзо чекди. Бердимуҳамедов раҳбарлигида тўпланган Вазирлар кенгаши йиғилишида Миллий разведка вазири Яйилим Бердиев авф ҳақида маълумот берди. Бердиев жорий йилдаги авф қонуни бўйича турли айбловлар билан ҳибсга олинган 1166 маҳкумнинг озодликка чиқишини айтди. Қарорни имзолаган туркман президенти Бердимуҳамедов турли жиноятлар ишлаб, сўнгра қилмишига пушаймон бўлган ватандошларни авф қилиш анъанасини бир неча йиллардан бери давом эттираётганликларини айтди. Амнистия авфидан фойдаланган маҳкумларнинг Қадр кечасини оилалари билан бирга ўтказиши учун бутун имкониятлардан фойдаланиш кераклиги ҳақида масъулларга кўрсатма берган Бердимуҳамедов маҳкумларнинг жамиятга сингиб кетиши ва иш билан таъминланиши учун чора-тадбирлар кўришларини талаб қиллди. Президент Бердимуҳамедовнинг даврида қамоқдагиларга амнистия Лайлатулқадр билан бирга давлатнинг байрам кунларида ҳам татбиқ этилмоқда. Ўлкада йилига маҳкумларга 3-4 маротаба авф эълон қилинади. 1999 йилдан бери 25 мингга яқин маҳбус озодликка чиқарилган. 


Бошқа мақолалар