- 2020-01-10
2013 йил январдан мусулмонларни ёппай қатл қилишни бошлаган христиан тўдалари энди уларнинг ибодат қилишларига моне бўлиш учун масжидларни майхонага айлантиришмоқда.
Марказий Африкада христиан тўдалари тарафидан мусулмонларга қарши зулм давом этмоқда. Пойтахт Бангидаги мусулмонларнинг уйларини талон-тарож қилиб, бу жойлардан ўз мақсадларида фойдаланаётган Анти-Балака тўдалари БМТнинг ва халқаро ташкилотларнинг “этник қирғиндан воз кечиш” борасидаги огоҳлантиришларига қулоқ солишмаяпти.
Уйлари талон-тарож қилинган мусулмонлар жонларини қутқариш учун қўшни Камерунга қочишмоқда. Бу ерда ҳам ёмон шароитларда яшашга тўғри келган мусулмонлар чорасиз аҳволда.
Ўтган кунларда бу борада баёнот берган БМТ инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бўйича Бош котиб ёрдамчиси Валери Амос авваллари 100 минг мусулмон яшайдиган Марказий Африка республикасининг пойтахти Бангида ҳозирда 900 нафаргина мусулмон қолганлигини маълум қилди.