26 кглик ўсимта олиб ташланди


  • 10 Октябрь, 2024
  • 31

Туркиянинг Трабзон шаҳрида қорин оғриғи ва юришга қийналиши шикояти билан мурожаат қилган шахснинг қорнидан неоплазма ҳолига келган 26 килограмлик ўсимта олиб ташланди.

Трабзон касалхонасига қорин оғриғи ва юришга қийналишидан шикоят қилиб келган 64 ёшли касал текширувдан ўтказилганда қорнида 26 кглик неоплазма  борлиги аниқланди.

Хастани жарроҳлик амалиётига олишга қарор қилиниб, қорнидаги ўсимта муваффақиятли олиб ташланди. Операциянинг касалхона жарроҳлари амалга оширди.

Амалиётни ўтказган жарроҳ Исмат Челик ижтимоий тармоқдаги аккаунти орқали берган хабарида хастанинг 55x60 сантиметрлик неоплазманинг муваффақиятли олиб ташланганлигини билдириб “Иш фаолиятимдаги энг катта неоплазмани амалиёт билан олиб ташладим. У чап буйракдан чиққан ўсимта бўлиши мумкин. Хаста ҳозирда интенсив даволашга олинди” деди.


Бошқа мақолалар