Арманистон КХШТдаги овоз бериш ҳуқуқидан маҳрум қилинди


  • 12 Ноябрь, 2026
  • 10

Коллектив хавфсизлик шартномаси ташкилоти (ОДКБ) давлатлари Арманистонни ташкилотдаги овоз бериш ҳуқужидан ҳамда масъулиятли лавозимларга ўз вакилларини тайинлаш имкониятидан маҳрум қилди.

Россия президенти матбуот котиби Дмитрий Песковнинг сўзларига кўра, бундай қарор Ереваннинг ташкилот бюджети олдидаги қарздорлиги сабабли қабул қилинган.

“Бу масала кўриб чиқилди, қарор қабул қилинди. Арманистон ўз мажбуриятларини бир неча йилдан буён бажармай келаётгани сабабли, ташкилот уставидан келиб чиққан ҳолда, Арманистонни овоз бериш ҳуқужидан, шунингдек, ОДКБдаги масъулиятли лавозимларга ўз вакилларини тайинлаш ҳуқуқидан маҳрум қилиш таклиф этилди ва шундай қарорга келинди”, деди у чоршанба, 11 ноябрь куни Москвада бўлиб ўтган ОДКБ Коллектив хавфсизлик кенгаши йиғилиши якунлари бўйича.

Ереван 2024 йилдан бери ташкилотга аъзолик бадалларини тўламаяпти. Уставнинг 25-моддасига мувофиқ, агар ОДКБ бюджетидан қарздорлик икки йиллик даврдан ошиб кетса, давлат овоз бериш ҳуқуқидан маҳрум қилинади. Шу билан бирга, Арманистон коллектив хавфсизликни таъминлаш ҳуқуқини сақлаб қолади.

Охирги уч йил давомида Арманистон аъзолик бадалларини тўламади ва ўз ходимларини ОДКБ секрериати ҳамда ОДКБ бирлашган штабига юбормади, деди ташкилот бош котиби Таалатбек Масадыков. Шу билан бирга, у Арманистонни ОДКБдан чиқариш масаласи муҳокама қилинмаганини таъкидлади.

2024 йил февраль ойида Арманистон бош вазири Никол Пашинян республиканинг ушбу бирлашмадаги аъзолиги музлатилганини эълон қилган эди. Бунга сабаб қилиб у Тоғли Қорабоғдаги можарони келтирган эди. Бош вазирнинг даъво қилишича, ОДКБнинг камида икки аъзоси Озарбайжонга Арманистон билан урушга тайёргарлик кўришда гўёки ёрдам берган ва фақат “Ереванга ёрдам бераётгандек тассурот қолдирган”. У аниқ давлатлар номини тилга олмаган, бироқ ўша йиллардаги ҳарбий ҳаракатлар гўёки мамлакат мустақиллигини тугатишга қаратилганини айтган эди.

ОДКБ – собиқ СССРнинг олтита давлатидан (Арманистон, Беларусь, Қозоғистон, Қирғизистон, Россия ва Тожикистон) иборат минтақавий давлатлараро ташкилотдир. ОДКБнинг асосий мақсади иштирокчи давлатларни ташқи қуролли ҳужумдан ҳимоя қилишдир.


Бошқа мақолалар