- 2020-12-02
Мисрнинг демократик йўл билан сайланган илк президенти бўлган Муҳаммад Мурсийни армияси билан лавозимидан четлаштирган Миср Мудофаа вазири генерал Абдулфаттоҳ ас-Сиссийнинг собиқ президент Ҳусни Муборак билан оилавий дўст эканлиги маълум бўлди.
Мисрда амалга оширилган тўнтариш ва унинг кетидан юз берган қатлиомлар ортидан Мисрнинг собиқ президенти Ҳусни Муборакнинг озод этилиши “Нималар бўляпти?” деган савол туғдириши табиий. Лекин кўп ўтмай Сиссий билан Муборакнинг яширин алоқаси маълум бўлди. Сиссий билан Муборак оилавий борди-келди қилармиш...
Генерал Сиссийни Сузан Муборак уйлантирди
“Мусулмон биродарлар” бошқарувчиси Мисрнинг собиқ президенти Ҳусни Муборакнинг озод қилиниши сабабли намойишлар яна-да кўпайишини билдирди. Мисрни яхши биладиган манбалардан олган хабарларга кўра, генерал Сиссий билан Муборак оиласининг алоқалари ўтмишга бориб тақалади. Муборакнинг аёли Сузан шахсан Сиссийни эри билан таништирган экан.
Оқланган диктатор озод қилинди
Тўнтарувчилар тўдаси қонуний йўл билан сайланган президентни ҳибсга олиб, 30 йиллик диктаторни эса озод қилди. Маҳкамада кўрилган мансабини суистеъмол қилиш даъволаридан “оқланган” собиқ диктатор Ҳусни Муборак кеча ҳибсда бўлган Тора қамоқхонасидан вертолёт билан ҳарбий госпиталга олиб борилди. Муборак Олий суднинг қарорига кўра 25 январь инқилоби вақтида жиноятга қўл урган деган айб билан озод ҳолда айбланишда давом этади. Суд Муборакни бу даъвода айбдор деб топганди. Лекин Муборакнинг ҳибсдаги даври икки йилдан ошганлиги учун Миср қонунларига кўра озод қилинганди.
“Мусулмон биродарлар” тўнтариш бошчиларини халқаро суд олдида жавоб беришлари учун ишга киришди. Партиянинг бошчиларидан бири Истамбулдан бошлайдиган ҳуқуқий курашлари билан тўнтаришчиларнинг қилган қатлиомларга жавоб беришини айтди. Мисрда юз берган тўнтариш ва кетма-кет бўлган қатлиомларга дунё сукут сақларкан, “Мусулмон биродарлар” раҳбарияти Мисрда юз берган зулмни халқаро судга олиб чиқишмоқчи. Мисрлик генерал Амрнинг француз “Le Monde” газетасига берган интервьюсидаги “30 нафар “Мусулмон биродарлар” бошчисини ва 500 нафар ёрдамчисини ўлдириш ёки ҳибсга олиш керак. Мисрда 90 миллион аҳоли бор, “Мусулмон биродарлар” эса фақат 3 миллионни ташкил қилади... Олти ойда ҳаммасини ҳал қиламиз” деган сўзларига “Партиямиз фаолиятлари раҳбарлари бўлмаса ҳам давом этади” жавобини берди.
АҚШ ва Исроилнинг қўли бор
Бу орада “Мусулмон биродарлар” бошчиси Туркия Бош вазири Эрдўғон айтганидек “Тўнтаришнинг ортида Исроил бор” деган гапнинг тўғри эканлигини таъкидлади. Ўзлари ҳам тўнтаришнинг дастлабки дақиқалариданоқ бу хусусда ўйлаганликларини айтди.
Шаҳидлар жумасига чақирув
Бундан ташқари тўнтарувчи бошчиларининг “Мусулмон биродарлар” аъзолари ва раҳбариятига қарши уюштираётган “ов”лари давом этмоқда. Кеча яна партиянинг юқори лавзимли бир раҳбари ҳибсга олинганини билдириб, ватандошларни тўнтаришга қарши тинч намойишга чақирди. Жума намозидан кейин “Шаҳидлар жумаси” шиори остида намойиш ўтказишларини маълум қилдилар.