Токио совриндорлари


  • 13 Августь, 2021
  • 259

Ўтган йили ўтказилиши керак бўлган Токио-2020 олимпиада ўйинлари ковид дастидан бу йилга кўчирилганди. Ниҳоят 23 июль – 8 август орасида анча эҳтиёт чоралари билан олимпиада ўйинлари ўтказилди.

Ушбу ўйинларда совринли ўринларда пешқадамлик қилган давлат 113 та медал билан АҚШ (39 олтин, 41 кумуш, 33 бронза)  бўлди. Иккинчиликни 88 медал билан Хитой (38 олтин, 32 кумуш, 18 бронза), учинчиликни 58 медал билан Япония (27 олтин, 14 кумуш, 17 бронза) эгаллади.

Дастлабки ўнталикдаги қолган 7 давлат қуйидагилар:

4- ўрин Британия – 65 медал, (22 олтин, 21 кумуш, 22 бронза).

5- ўрин Россия – 71 медал, (20 олтин, 28 кумуш, 23 бронза).

6- ўрин Австралия – 46 медал, (17 олтин, 7 кумуш, 22 бронза).

7- ўрин Голландия – 36 медал, (10 олтин, 12 кумуш, 14 бронза).

8- ўрин Франция – 33 медал, (10 олтин, 12 кумуш, 11 бронза).

9- ўрин Германия – 37 медал, (10 олтин, 11 кумуш, 16 бронза).

10- ўрин Италия – 40 медал, (10 олтин, 10 кумуш, 20 бронза).

Турк дунёси ўлкалари эса қуйидагича ўринларга эга бўлди:

32- ўрин Ўзбекистон – 5 медал, (3 олтин, 0 кумуш, 2 бронза).

35- ўрин Туркия – 13 медал, (2 олтин, 2 кумуш, 9 бронза).

67- ўрин Озарбайжон – 7 медал, (0 олтин, 3 кумуш, 4 бронза).

70- ўрин Қирғизистон – 3 медал, (0 олтин, 2 кумуш, 1 бронза).

77- ўрин Туркманистон – 1 медал, (0 олтин, 1 кумуш, 0 бронза).

83- ўрин Қозоғистон – 8 медал, (0 олтин, 0 кумуш, 8 бронза).

Қозоғистон олимпиадада олтин медал олган спортчига 250 минг, кумушга 150 минг ва бронза учун 75минг доллар мукофот белгилаган эди. Афсуски юртимиз спортчилари кутилган натижага эриша олмади. 


Бошқа мақолалар