- 2019-09-26
Ўрта Осиё ўлкаларидан Ўзбекистоннинг аҳолиси ортишда давом этмоқда. Ўлкада жорий йилнинг илк олти ойида аҳоли сони 30 миллион 183 нафарга етди.
Давлат статистика бошқармаси мана шу ҳақда берган баёнотида январь-июнь оралиғида аҳоли сони ортишда давом этганлигини ва жами аҳоли сони 30 миллион 183 одамга етганлигини билдирди. Статистика бошқармаси маълумотларига кўра, Ўзбекистон аҳолисининг 15 миллион 439 минг нафари шаҳарларда, қолганлари эса қишлоқ жойларида яшайдилар. Яна бир муҳим маълумот, Ўзбекистон бўйича йилнинг илк ярмида 108 минг никоҳ қийилиб, 11 минг ажрашиш қайд этилган. Январь-июнь оралиғида бир ёшга етмаган гўдак ўлими кўрсатгичи эса 3200 та бўлди. Ўртача умр кўриш аёлларда 70, эркакларда эса 63 ёшни ташкил қилган. 1991 йили 20 миллион 500 минг бўлган аҳоли сонининг 2035 йили 35 миллионга яқинлашиши кутилмоқда. 130 дан ортиқ миллат яшайдиган ўлканинг сўнгги йиллардаги аҳоли сони қуйидагича:
1992 й.: 21 миллион 106 минг;
2002 й.: 25 миллион 115;
2005 й.: 26 миллион 21 минг;
2009 й.: 27 миллион 533 минг;
2011 й.: 28 миллион 639 минг;
2012 й.: 29 миллион 550 минг;
2013 й.: 30 миллион 183 минг (сентябрь).