Беларусь БРИКСга шерик бўлди


  • 12 Ноябрь, 2024
  • 21

Беларусь ташқи ишлар вазирлиги президент Александр Лукашенконинг Россия президенти Владимир Путинга Беларуснинг БРИКСга шерик сифатида қўшилишини билдирган мактубни имзолаганлигини маълум қилди.

Беларусь ташқи ишлар вазири Максим Риженковнинг Россиянинг Беларусдаги элчиси Борис Гризловни қабул қилиш вақтида мактубни топширганлиги айтилган хабарда “Ёзувли таклифга расмий жавоб берилиши, аъзо давлатлар тарафидан қабул этилган шерик мақоми берилишига йўналган жараённинг мажбурий босқичидир. Шу ондан эътиборан ўлка расмий равишда БРИКС шериги сифатида қабул этилади” дейилди.

Лукашенко Беларуснинг БРИКСга шерик бўлиши Россиянинг раислиги даврида расмийлаштирилганидан мамнун эканлигини билдирди.

Ўтган ой Россиянинг Татаристон республикаси пойтахти Қозонда БРИКС ўлкалари бошчилари саммити ўтказилган эди. БРИКСга аъзо ўлкалар билан бирга 32 та давлатдан президентлар, ҳукумат раислари ва вазирлар иштирок этганди.


Бошқа мақолалар