- 2023-06-27
АҚШнинг Луизиана штатида август ойида 4 ёшли бир боланинг ўлими ортидан миясини емирган амёба даҳшати давом этмоқда.
Мутахассислар Нью-Орлеан шаҳридаги Бернард минтақасида бир сув ҳавзасида топилган ўлимга олиб келувчи амёбанинг қаердан келганини ўрганишга уринишмоқда. Минтақа аҳолиси ҳатто юзини ҳам ювишга қўрқаётгани, шиша идишдаги сувларнинг савдоси кўтарилиб кетгани маълум қилинди. Амёбанинг баданга бурун ёки кўз орқали кириб мияга етиб боришига диққат қаратган Луизиана штати соғлиқни сақлаш мутахассислари Неглерия Фоулера амёбасига боғлиқ ўлимларнинг олдини олиш учун аҳолини водопровод сувини ишлатмаслик ҳақида огоҳлантиришган. Амёба 4 ёшли Миссисипилик бир боланинг ўша минтақага келиб кетганидан кейин август ойида ҳаётдан кўз юмиши билан ўртага чиққанди. АҚШда 1962 йилдан бери 132 кишида Неглерия амёбаси борлиги қайд қилинганди. Барчаси ўлим билан натижаланган ҳодисалардан 2 таси 2011 йили Луизианада юз берганди.