- 2012-12-15
“Forbes” журналининг ёзишича, дунёнинг энг обрў-эътиборли инсони Россия президенти Владимир Путин экан.
Рўйхатда дунёнинг 72 сиёсат, жамоатчилик ва иқтисодиёт одамлари бор. Россиядан рўйхатда “Роснефть” ширкати директори Игорь Сечин (60) ва миллати ўзбек бўлган россиялик бизнесмен Алишер Усмонов (63) ҳам ўрин олган. Путин АҚШ президенти Барак Обамани ортда қолдириб, рўйхатнинг бошидан ўрин олгани ифода этилди.
“Forbes” “Дунёнинг энг обрў-эътиборли инсонлари” рейтингини чоп этди. Рўйхатнинг бошида Путин, иккинчи ўринда Обама ва учинчи ўринда Хитой лидери Си Цзиньпин жойлашган. “Forbes” хабарига кўра, Путин ҳам Россияда, ҳам хорижда сиёсий иродасини кўрсатди. Айниқса Россиядан сиёсий бошпана топган собиқ МРБ (CIA) ходими Эдвард Сноуден воқеаси ва Сурия кризисини тинч йўл билан ҳал қилишга муваффақ бўлиши Путиннинг биринчи ўринни эгаллашини таъминлади.
Бу борада қисқа баёнот берган Путиннинг матбуот котиби Дмитрий Песков президентнинг бундай ишларга сокинлик билан қарашини билдирди. Песков “Ҳурматли Путиннинг ҳали бундан хабари йўқ, бунга бошқалар баҳо беришсин” деб айтди.
Матбуотга интервью берган Россия ДУМАси раиси ўринбосари Сергей Неверов “Путиннинг нуфузли “Forbes” журнали рўйхатида биринчи ўринни эгаллаши қуйидагиларни билдиради: дунё жамоатчилиги Путинни обрў-эътиборли деб билади ва унинг ўлкада ҳамда хорижда олиб бораётган сиёсатига мана шундай баҳо беришган. Путиннинг орқасида Россиянинг роли кучайди. Буни ҳатто бизга салбий муносабатда бўлганлар ҳам айтишмоқда” деди.
Рўйхатда ўрин олган дастлабки ўнталик:
1. Путин.
2. Обама.
3. Цзиньпин
4. Рим папаси Франциск I
5. Ангела Меркель
6. Билл Гейтс
7. АҚШ федерал заҳира тизими раиси Бен Бернанке
8. Саудия Арабистон короли Абдулла бин Абдулазиз ал Сууд
9. Европа Марказий банк бошлиғи Марио Драги
10. Уол-Март бошлиғи Майкл Дюк.