Эрон доллардан бутунлай воз кечди


  • 3 Март, 2018
  • 721

Эрон ҳукумати импорт келишувларида АҚШ долларидан фойдаланишни тақиқлади. Эндиликда Эрон божхона идоралари ҳисоб-китобларда доллар қўлланган декларация ва маҳсулотлар олиб киришга буюртмалар билан ишламайди.

Импортчилар доллар ўрнига евро ёки савдо олиб бориладиган давлатлар миллий валюталарини ишлатишлари мумкин бўлади. Эрон марказий банкининг таъкидлашича, доллар тақиқланиши оқибатида халқаро битимларда муаммолар бўлмайди, чунки ҳозирда мамлакатда доллар ташқи савдо операцияларининг оз миқдорида қўлланади.

Эрон Марказий банк вакили Меҳди Касрейпур “Санкциялар сабабли мамлакат банк секторлари анча вақтдан бери доллардан фойдалана олмайди. Эрон импортерлари бошқа валютадан фойдаланишларини ҳисобга олиб, долларда тузилган шартномаларни қайта кўриб чиқишга ҳожат қолмади” деди.

Расмий Теҳрон АҚШ долларидан воз кечишни биринчи марта таклиф қилаётгани йўқ. Ўтган йили ноябрь ойида Эрон президенти Ҳаманий Россия президенти Путин билан учрашувида АҚШ санкцияларига энг яхши жавоб доллардан воз кечиш эканлигини айтганди.


Бошқа мақолалар