Ҳиндистон Марсга космик воситасини йўллади


  • 8 Ноябрь, 2013
  • 1116

Қизил сайёра Марсга қўниши режалаштирилган космик восита ўлканинг шарқида жойлашган Сатиш Дхаван фазо марказидан муваффақиятли равишда учирилди.

Марснинг орбитасига ўтириши режалаштирилган воситанинг сафари 300 кун давом этиб, 2014 йили ниҳоясига етиши кутилмоқда. Ҳиндистон Фазо агентлигининг раҳбари эса берган интервьюсида мақсад технологиялар Марсга етиб боришини кўрсатиш ва у ерда тажрибалар ўтказиш эканлигини маълум қилди. Агар вазифа муваффақиятли амалга ошса, Ҳиндистон Марсга учиб боришга муваффақ бўлган 4-чи давлат бўлади. Бундан аввал АҚШ, Россия ва Европа космик кемалари бунинг уддасидан чиқишганди.


Бошқа мақолалар