- 2025-05-16
Россияда маиший техника дўконига келиб, кўришиш учун қўл узатган эркак жавоб олмагач,
роботни итариб юборди. Вазиятга муносабат билдирган робот жанг қилиш режимига ўтди.
Дунёда бўлгани каби Россияда ҳам сўнгги йилларда чакана савдо соҳасида ва жамоат жойларида роботлардан фойдаланиш оммалашди. Айрим мамлакатлар кўчаларида автоном етказиб бериш роботлари хизмат қилаётган бўлса, дўконларда эса одамсимон роботлар намоён бўлмоқда.
Сунъий интеллект билан жиҳозланган айрим роботларда кутилмаган ҳаракатлар юзага келди. Шундай ҳолатлардан бири Россияда содир бўлди. Электрон жиҳозлар дўконининг хавфсизлик камералари ёзиб олган тасвирларда бир мижоз дўкон ичидаги одамсимон роботга яқинлашиб, унинг қўлини сиқишга ҳаракат қилган.
Мижоз ўзи билан кўришмаган роботни итариб юборди.
Робот мувозанатини сақлашга ҳаракат қилгандек ҳаракатлангач, ўзини туртган шахс томон юриб, муштлашишга киришган.
Дўконда бўлган бошқа мижозлар ва ходимлар аралашиб, роботни ушлаб қолишга ҳаракат қилишди. Робот барча саъй-ҳаракатларга қарамай тинчланмади ҳамда тепки ва муштлар отишда давом этди.
Тортишув давом этаётган пайтда робот бир муддат ўтиб одамларнинг машаққатли аралашуви билан назорат остига олинди. Воқеада тасодифан ҳеч ким жароҳатланмади, бироқ тасвирлар қисқа вақт ичида вирус каби тарқалиб кетди. Ижтимоий тармоқ фойдаланувчилари “Терминатор” фильмларига, “Роботлар исён қилмоқда” қабилидаги ҳазилларга ва “Роботнинг ғурури синди” деган изоҳларга ўрин берди.