Греция оролларни сотувга қўйди


  • 8 Июль, 2015
  • 2357

Греция жуда ёмон аҳволда. Европа иттифоқи ва IMFга бўлган қарзи грекларни ҳақиқий маънода ёндирди. Греция бош вазири Ципрас бутун умидини туризм жаннат бўлган Эгей денгизидаги оролларига боғлади. Денгиздаги барча 120 та орол сотувга чиқарилди.

Греция бутунлай банкрот бўлди. Жами 330 миллиард Евролик қарзи бўлган грекларда сарфланадиган пул қолмади. Греция халқи ўтган кунларда Европа иттифоқининг қарз бериш шартлари ҳақида референдум ўтказди. Сайлов натижаларига кўра кредиторларга “Йўқ” деб жавоб берилди. Лекин Европа иттифоқига қарши кўкрак керган грекларни нақд пул ташвишга солиб қўйди. Истеъмоли ишлаб чиқаришидан ортиқ бўлган ўлка денгизга умид боғлади.

Греция бош вазири Алексис Ципрас нақд пулни таъминлаш учун оролларига ёпишди. Греция ҳукумати барча 120 та оролни сотувга чиқарди. Оролларнинг ичида энг қимматбаҳоси бўлгани эса Омфори оролидир. Омфори ороли учун 50 миллион Евро баҳо қўйилди. Миллиардер бизнесменлар оролларни сотиб олиш учун ҳозирдан ҳаракатни бошлашди. Чунки грек ороллари сўнгги йилларда жозиба марказига айланганди. Айниқса турк туристлари грек ороллари кўп зиёрат қилишди.

Иқтисодий кризис катта зарба берган Грецияда марказий банк Европа иттифоқининг босими билан бир қарор чиқарди. Қарорга кўра банкоматлардан кунлик пул олиш лимити 60 Евро қилиб белгиланди. Греция Марказий банкига бўлган эътирозлар жуда кўпайди. Греклар эса Албания, Болгария, Македония ва Туркияга кириб, 3 кун ичида миллиард еврога яқин маблағни банкоматлардан олишди. Лесбосдаги греклар эса Туркиянинг Айвалик шаҳрига, Кос оролидагилар эса Бодрумга келишди. Европа иттифоқидаги ўлкаларга ҳам борган чорасиз греклар ёнларида қўшниларининг ҳам банк ва кредит картларини олиб боришди. Грецияда нақд пул олиш учун берк бўлган кредит картларнинг хорижда ишлатишга рухсат берилиши сабабли рақамнинг ортганига эътибор қаратилди.

Грециянинг иқтисодий келажаги номаълум бўлиб қолаётган бир вақтда Англияда қизиқ бир кампания бошланди. Лондонда Грецияга ёрдам беришни истаган “Greek Solidarity Campaign” (Греция мустақиллик кампанияси) номли гуруҳ ҳаракатга тушди. Гуруҳ аъзолари устида OXI (йўқ) деб ёзилган челаклар билан кўчаларга чиқишди. Оммавий транспорт воситалари ва супермаркетлар каби нуқталарга қўйилган челаклар ёрдамида минглаб Евро тўпланди.

Ўз вазифасидан истеъфо қилган Греция Молия вазири Янис Варуфакиснинг ўрнига Окилд Цакалатос келтирилди. Кеча молия вазирлигида лавозимга тайинлаш маросими ўтказилди. Дунёнинг энг қийин лавозимларидан бирига келтирилган Цакалатоснинг олдида илк этапда янги бир қутқарув пакети ва IMFга тўлаши керак бўлган 1,6 миллиард евролик қарз бор эди. Грециянинг жами қарзи 330 миллиард еврони ташкил қилади. Бу орада Варуфакис вазифасини Цакалатосга топширгач, ўзини бутунлай қўйиб юборди. Пойтахт Афинанинг марказидаги бир барга кириб, ичкиликка муккасидан кетди.

Грецияда таътилда бўлган туристлар нақд пул муаммосига учрашди. Бу борада Англия ҳаракатга тушди. Англия молия вазири Джорлж Осборн Грециядаги таътилда бўлган ватандошлари учун миллионлаб евро ажратганликларини айтиб ўтди. Ватандошларнинг пулга эҳтиёжи бўлган тақдирда бу пуллар самолёт орқали Грецияга юборилишини билдирди.

Қуйида сотувга қўйилган ороллар рўйхатини келтирамиз:

Омфори – 50 миллион евро;

Патроклос – 45 миллион евро;

Дуличиум – 40 миллион евро;

Шимолий Эгей – 35 миллион евро;

Нисос Макри – 15 миллион евро;

Нафсика – 6,9 миллион евро;

Кардиотисса – 6,5 миллион евро;

Ниссос София – 5,5 миллион евро;

Китнос – 5 миллион евро;

Строжило – 4,5 миллион евро;

Лихнари – 3 миллион евро;

Гая – 3 миллион евро;

Муқаддас Джон – 2,8 миллион евро;

Трагони – 2,6 миллион евро;

Воувалос – 2,5 миллион евро;

Като Антикери – 2,2 миллион евро.


Бошқа мақолалар