- 2020-10-24
Германияда ўтган йил эмигрант, муҳожир лагерига 3 минг 533 бор ҳужум қилинди. “Funke Medya” таркибидаги газеталардаги хабарларга кўра, Германия ички ишлар вазирлиги берган маълумотида 2016 йил эмигрантларга қарши 2 минг 545, муҳожир лагерига эса, 988 бор ҳужум уюштирилганлиги айтилган.
Бу ҳужумларда ораларида 43 нафар ёш бола бўлган 560 киши жароҳат олган. Бундан ташқари, ёрдам ташкилотларига ва муҳожирларга ёрдам берган одамларга нисбатан 217 бор ҳужум қилинганлиги қайд этилди.
Сўлчи партия депутати Улла Елпьке эмигрантларга бўлган бу шиддатни қоралаб, Германияда муҳожирларга нисбатан кунда ўртача 10 бор ҳужум содир бўлганлигига эътибор қаратди. Немис ҳукуматидан тинмай қаттиққўл қонунларни қабул қилиб, муҳожирларнинг аҳоли учун хавф эканлиги ҳақида таассурот уйғотишни бас қилишини талаб қилган Елпьке “Ҳаддан ташқари ўнгчи шиддатнинг ички хавфсизликда марказий муаммо сифатида кўрилиши ва ички сиёсатнинг юқори ўринларида жой олиши учун ўлимлар юз бериши керакми?” деди.
Федерал ички ишлар вазирлиги берган маълумотга биноан, ўтган йил 2 минг 545 бор индивидуал тарзда муҳожирларга ҳужум қилинди. 988 бор муҳожирлар яшайдиган лагерларга ҳужум қилинди.
Германияда муҳожирларга қарши шиддат рақамларда:
• 43 нафари ёш болалар, жами 560 киши яраланди.
• 3 минг 533 лагердаги муҳожирларга ҳужум.
• 2 минг 545 муҳожирга индивидуал ҳужум.
• 988 та уйга ҳужум.
• 217 муҳожирларга ёрдам жамғармаси ва кўнгиллиларга ҳужум.