Миллиардер Милнер Россия ватандошлигидан чиқди


  • 11 Октябрь, 2022
  • 188

2014 йили Россияни тарк этган тадбиркор ва  “DST Global” жамғармаси асосчиси Юрий Милнер Россия ватандошлигидан воз кечганлигини маълум қилди. Бу ҳақда у ўзининг “Twitter” аккаунти орқали маълум қилди. У “Биз оиламиз билан 2014 йили Россия Қримни босиб олганидан кейин ўлкани тарк этганмиз. Ўтган ёзда эса биз Россия ватандошлигидан чиқиш масаласини қонуний ҳал этдик” деб ёзди.

Юрий Милнер технологик соҳада дунёда энг таъсирли инвесторлардан бири. У “DST Global” жамғармасининг асосчиси ҳамда “Mail.Ru Group” директорлар кенгаши собиқ раиси ва собиқ эгаси эди. 1999 йили Милнер Исроил ватандошлигини олган. Турли йилларда Исроил ва АҚШда яшади. “Forbes” журнали маълумотларига кўра, россиялик миллиардерлар орасида 7,3 миллиард доллар сармояси билан 15-ўринда туради.

Бундан ташқари, “Deutcshe Welle” нашрига кўра, 1 сентябрда “Тройка Диалог” инвестицион компанияси собиқ эгаси ва “Сколково” мактаби таъсисчиси Рубен Варданян ҳам Россия ватандошлигидан чиқишга ариза берган.

Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг июнь ойи бошида таниқли тадбиркор ва молиячи, “Freedom Holding Corp” асосчиси Тимур Турлов ижтимоий тармоқларда Россия ватандошлигидан чиқиб, Қозоғистон ватандошлигини олганлигини хабар берганди. 


Бошқа мақолалар