- 2013-07-05
Янги Зеландияда ҳукуматнинг ўлка туб аҳолисига нисбатан олиб бораётган сиёсатига норозилик билдирган маори халқининг акцияси 9 кундан бери давом этмоқда. Кеча Янги Зеландия пойтахти Веллингтонда минглаб маори вакиллари норозилик юриши уюштирди.
Веллингтонда ўтган норозилик намойишида одамлар байроқ ва транспарантлар кўтаришиб, маори халқининг миллий кийимларида юриш қилишди.
Полициянинг хабар беришича, 42 минг киши парламент томон юриш қилган. 5 миллион аҳоли бўлган ўлка учун бу жуда катта рақам.
Маорилар уларнинг фикрича ўлканинг асосий тамойилларига зид бўлган ва туб аҳолининг ҳуқуқларини поймол қиладиган қонун лойиҳасига қарши чиқишмоқда. Ушбу баҳсли қонун лойиҳасида 1840 йилда тузилган Вайтанги келишувидаги шартлар қайта кўриб чиқиши кўзда тутилган.
Янги Зеландиянинг Вайтанги келишуви 1840 йили мустамлакачи Британия ва маори халқининг 500 дан ортиқ қабила бошлиғи орасида тузилган бўлиб, Янги Зеландияни туб аҳоли ва кўчиб келганлар ҳамкорликда бошқариш кўзда тутилган.