- 2022-03-26
Россия Федерациясига қарашли Татаристон Республикасининг пойтахти Қозонда ҳалокатга учраган пассажир самолётида 50 нафар кишининг ҳалок бўлгани билдирилди.
Рус хабар агентлиги “Риа Новости”да берилган хабарга кўра, ҳалокатга учраган самолётда Татаристон президентининг ўғли Ирек Минниханов ҳам ҳаётдан кўз юмди. “Татаристон ҳаво йўллари”га қарашли U-363 Москва-Қозон рейси бўйича ҳаракат қилаётган “Boeing-737” самолёти маҳаллий соат билан 19.25 да Қозон аэропортига қўнаётган вақт бошқарувни йўқотиш сабабли ерга урилиб, оловланиб кетди. Москванинг Домодедова аэропортидан кўтарилган самолётнинг Қозон аэропортига икки маротаба қўна олмаганлиги, учинчи маротабасида эса ҳалокатга учраганлиги қайд этилди. Самолёт учувчи хатоси ёки техник носозлик оқибатида қулаган деб ҳисобланмоқда. Ҳодиса жойида қутқарув ишлари олиб борилмоқда. Фавқулодда вазиятлар вазирлиги “Москвадан кўтарилган “Boeing 737” пассажир самолёти Москва вақти билан 19.30 да Қозон аэропортига қўниш вақтида ҳалокатга учради. Ерга урилиши сабабли ёнғин юз берди” деб баёнот берди. Ҳодиса гувоҳининг сўзига кўра, самолёт учиш йўлакчасига тумшуғи билан уч марта урилганидан кейин портлаган.
Ҳалок бўлганлар орасида Татаристон Федерал хавфсизлик хизмати директори Александр Антонов ҳам бор.