Миср Туркия билан алоқани узмоқда


  • 23 Ноябрь, 2013
  • 1224

Миср “ноқонуний” Ташқи ишлари вазирлиги матбуот котиби Туркия билан дипломатик алоқаларни узмоқчилигини ва Туркия элчисидан мамлакатни тарк этиши исташларини билдирди.

Бундан ташқари Мисрнинг Туркиядаги элчиси ҳам чақириб олинганини маълум қилди. Миср Ташқи ишлари вазирлиги матбуот котиби Бадр Абдилатти бугун қилган баёнотида Анқарани Мисрда беқарорликни ёйишни истайдиган ташкилотларга ёрдам бераётганликда айблади. Ушбу ташкилот номи очиқ айтилмасдан баёнотда “Мусулмон биродарлар” ва собиқ президент Муҳаммад Мурсий назарда тутилгани билдирилмоқда. Абдилатти баёнотида Туркиянинг “Миср манфаатларига халқни қарши қўйишга уринганлигини ва ўлкада беқарорлик келтириб чиқаришга уринган гуруҳларни қўллаб-қувватлаётганлигини” иддао қилди. Туркиянинг Қоҳирадаги элчиси Ҳусайн Авний Ботсали Мисрда бўлиб ўтган ҳарбий тўнтаришдан сўнгра 16 августда дипломатик маслаҳатлар олиш учун Қоҳирадан Истамбулга келганди. 5 сентябрда Қоҳирага қайтиб келганди.

Шундай қилиб Мисрнинг ноқонуний ҳукумати, Туркиянинг Исроилга берган дипломатик зарбасига қарши зарба бериб ҳисобни яҳудийлар фойдасига кўтармоқчи.  


Бошқа мақолалар