- 2017-04-21
АҚШнинг Арканзас штатидаги Эрл шаҳрида иккинчи тур ҳокимлик сайловларида натижа эълон қилинди. 18 ёшли Джейлен Смит тарихга кирди. Смит Арканзас штатидаги Эрл шаҳрининг янги ҳокими бўлиб сайланди.
18 ёшли университет талабаси Джейлен Смит 235 овоз билан шаҳарнинг янги ҳокими этиб сайланди. Шу тариқа у ҳам АҚШнинг, ҳам дунёнинг энг ёш шаҳар ҳокимларидан бири бўлди. Смит бундан ташқари Африка-Америка ҳокимлари ташкилотининг ҳам энг ёш аъзоси ҳисобланади. Ташкилот бошқарувчиси Филлис Дикерсон “Ҳозиргача энг ёш аъзомиз 35 ёшли Кливленд ҳокими Джастин Бибб эди” деди.
Эрл лицейини тугатиб, Арканзас давлат университетида олий таълим олаётган Смит “Аҳоли хавфсизлиги ва янги иш ўринлари билан таъминлаш учун иш олиб бориб бораман. Одамлар менга қараб ёш бўлганимни кўриб, тажрибага эга эмаслигимни ўйлашмоқда. Мен уларга доимо ҳаётни бир жойдан бошлаш кераклигини таъкидлаб келаман” деди.