- 2016-08-25
Испаниянинг Кабесон-де-ла-Саль шаҳар мэрияси маҳаллий сквоя ўрмонларида сайёҳларга дарахт қучоқлашни тақиқлади. Буларнинг барчаси кўп йиллик ўсимликларни сақлаб қолиш учун қилинмоқда.
Дарахтларни қучоқлаган сайёҳлар уларнинг пўстларига зарар етказиб, томирларини босиб эзиб ташламоқда. Ушбу муаммони ҳал этиш учун шаҳар ҳокимияти режа тузиб чиқди. Режанинг биринчи босқичи амалга оширилмоқда. Иккинчи босқичда ўрмонда сайёҳларга дарахтларга яқин келмайдиган сўқмоқлар очилади. Бундан ташқари, ўрмонга кириш учун тўлов жорий этиш ҳам режалаштирилган.
Ҳар йили Кабесон-де-ла-Саль шаҳрига 200 мингга яқин сайёҳ келади. Бу шаҳар ҳудудида жойлашган ўрмон табиий ёдгорлик ҳисобланади. Ушбу ўрмон 1940 йили сунъий равишда барпо этилган. Сквоя дарахти табиий ҳолатда фақат Шимолий Америкада ўсади.