Ўзбекистонда қариндошлар орасида никоҳ тақиқланади


  • 16 Февраль, 2019
  • 631

Ўзбекистонда генетик касалликларнинг олдини олиш мақсадида яқин қариндошлар орасида никоҳ тақиқланиши бўйича қонун лойиҳаси тайёрланди.

Ўзбекистон вазирлар маҳкамаси 2019 йили парламентга тақдим этиладиган “Баъзи қонунларга ўзгартиришлар ва қўшимчалар киритиш ҳақида” қонун лойиҳасини тайёрланишини маълум қилди.

Қонун лойиҳасида генетик хасталикларнинг олдини олиш мақсадида яқин қариндошлар орасида оила қуриш тақиқланиши ва бу борада ташвиқот ишларини кучайтириш кўзда тутилмоқда. Соғлиқни сақлаш вазирлиги, адлия вазирлиги ва бошқа ҳукумат идоралари янги қонун лойиҳасини тайёрлашга масъул бўлишади.

Ушбу қонун лойиҳаси вазирлар маҳкамасига кечи билан 2019 йил 1 июлгача, парламентга тақдим этилиш муддати эса 2019 йил 1 август этиб белгиланди.

Ўзбекистон давлат статистика қўмитаси маълумотига кўра, 2017 йил ўлкада 715 минг 519 нафар гўдак туғилди. Янги туғилган гўдаклар нисбати ҳар 100 нафар қиз болага 108,5 ўғил бола тўғри келади.


Бошқа мақолалар