- 2013-05-20
Британияда 14 йилдан бери давом этиб келаётган муҳофазакор партиясининг ҳукмронлиги ниҳоясига етди. Ишчи партияси 326 та ўринни эгаллаб, парламентда кўп жойни қўлга киритди. Шу тариқа мухолифат бошчиси Кир Стармернинг бош вазир бўлиши кафолатланди.
Сўлчилар партияси бўлган ишчи партия муҳофазакор партиянинг 14 йиллик ҳукмронлигига нуқта қўйди. Амалдаги бош вазир Риши Сунак саҳар соат 04:40 лар атрофида “Ишчи партияси бу сафарги сайловда ғалаба қозонди. Мен табриклаш учун Кир Стармерга қўнғироқ қилдим” дея мағлубиятини тан олди.
Англия парламентининг қуйи палатасида 650 депутати ёки парламент аъзоси бор. Уларнинг ҳар бири ўлканинг муайян сайлов округини тамсил қилади.
Риши Сунак 24 соат ичида Британиянинг бош вазирлик офиси бўлган Доунинг кўчасидаги 10-бинодан кўчирилиб, Кир Стармер дарров ишга киришади.
Бунинг учун аввало Сунак истеъфосини қиролга тақдим этади ва Стармер одатда Букингем саройида ўтказиладиган йиғилишда янги ҳукумат қуриш учун ҳукмдор тарафидан расман таклиф этилади.
Кир Стармер меҳнат фаолиятини 1990 йилларда адвокат сифатида бошлади. 2008 йили Англия ва Уэльсдаги энг тажрибали айбловчи бўлган жамоат прокурорлиги директорлигига тайинланди.
Илк бор 2015 йили Шимолий Лондондаги Холборн ва Сейнт Панкрас округидан сайланди ва партиянинг 2019 йилги муваффақиятсизлигидан кейин ишчи партиянинг бошчилигини қўлга олди.