Ватикан илк бор жамоатчилик қаршисида


  • 22 Январь, 2014
  • 1147

Католик оламининг маркази Ватикан илк бор ёш болаларга жинсий тажовуз бўйича жамоатчиликка ҳисоб берди.

БМТ болаларни ҳимоя қилиш қўмитасидан бир ҳайъат Ватикан ҳайъатини 6 соат давомида сўроққа тутди.

Болалигида черковларда жинсий тажовузга учраган кишилар ҳам иштирок этган бу савол-жавоб тўғридан-тўғри эфир орқали кўрсатилди.

БМТ вакиллари Ватикан ҳайъатидан болаларга жинсий тажовузнинг нима учун жиноят деб эмас, ахлоқий таназзул деб баҳолаганликларини сўради.

Қўмита инспекторлари тажовуз қилган роҳибларни полицияга таслим қилиш ўрнига фақатгина лавозимлари ўзгартирилганлигини танқид қилди.

Ватикан БМТни болаларга жинсий тажовуз қилишни тўхтатишга қарор қилганлигига ишонтиришга уринди.

Ватиканнинг бошқа вакиллари эса тажовузкор роҳибларнинг фаолият кўрсатаётган давлат ватандоши бўлганлиги учун уларни судга беришга ваколатлари йўқлигини айтишди.

Жабрланувчилар Ватиканнинг қўмита олдида берган жавоблардан қониқмаган.

Жабрланувчилар дунёда роҳиблар томонидан жинсий тажовузга учраган болаларнинг 100 мингдан ортиқ эканини маълум қилишган.


Бошқа мақолалар