- 2017-07-26
Қримнинг Керчь шаҳрида 17 октябрь куни политехника коллежида портлаш юз берди. Портлаш натижасида 18 киши ҳалок бўлди ва 50 га яқин одам жароҳат олди. Буларнинг кўпчилиги ўсмирлар. Соат тахминан 11:40 да коллежнинг 22 ёшли талабаси қурол ва ясама бомба билан бинога киради. Иккинчи қаватга кўтарилиб, йўлида дуч келганларни ўққа тутади. 5 дақиқадан кейин ўқлари тугаб, биринчи қаватга тушади ва бомбани ишга туширади. Коллежда портлаган бомбанинг қуввати 300 грамм тротилга тенг бўлган.
Россия тергов қўмитаси жиноий иш очиб, ушбу ҳодисани терактдан оммавий қотилликка ўзгартирди.