Борлиги бир дард, йўқлиги икки


  • 11 Декабрь, 2013
  • 1246

Мутахассисларнинг фикрича, мобил телефонлари стрессга сабаб бўлади. Лекин бутун салбий оқибатларига қарамай ҳеч кимҳаётини мобил телефонсиз тасаввур қила олмайди.

Пул ҳақида “Борлиги бир дард бўлса, йўқлиги икки” дейилади. Мобил телефони ҳам ҳаётимизда тобора мана шундай “махсус” аҳамиятга эга бўла бошлади. Давомли мобил телефонидан фойдаланадиган одамлар бир қарашда атрофида дўст-ёри кўп, социал тармоқларда фаол ва бахтиёр инсон деган таассурот уйғотади. Лекин сўнгги тадқиқотлар бунинг аксини кўрсатди. АҚШдаги бир университет талабаларидан мобил телефонини кўп ишлатувчиларнинг бошқаларга нисбатан кўпроқ стрессли бўлишлари аниқланди. Яна уларнинг дарсга кирганда телефонларини ўчиришлари руҳан тушкунликка тушишларига сабаб бўлгани кузатилди. Тадқиқотда иштирок этганлар ўзларини одамлар билан алоқада қолишга мажбур ҳис қилишларини ва бу тинчларини бузиб, хавотирларини орттирганини айтишган. Баъзи ёшлар бошидан кечирганларини “Социал тармоқлар баъзан телефонни баданимизнинг бир аъзоси деб ҳис эттириаётгандек туюлади. Давомли алоқада бўлиш ҳисси ўзимни яна бир вазифам бордек хорғин тутишимга мажбурлайдиа” деб айтишди. Унинг устига “телефонсиз қолиш қўрқуви” деб таърифланадиган “номофобия” касаллиги ҳам ҳақиқат. “Бирон кор-ҳол бўлиб, менга боғлана олмасалар, нима қиламан? Биронта янгиликдан бехабар қолмадиммикан?” қабилидаги хавотирлар ҳозирги даврнинг замонавий хруҳий касалликлари қаторига кириб бўлди. 


Бошқа мақолалар