“Instagram”да энг кўп ўртоқлашилган шаҳар


  • 18 Декабрь, 2013
  • 1450

Нью-Йорк фотосурат ўртоқлашиш сайти “İnstagram”да 2013нинг энг кўп ўртоқлашилган шаҳри бўлди.

Бюджети, туристлар сони, меҳмонхона бандлиги каби бир неча жиҳатдан дунёнинг саноқли шаҳарлари орасидан ўрин олган Нью-Йорк туристлар ва шаҳар аҳолиси тарафидан олинган фотосуратларни ўртоқлашиш натижасида сайтда биринчи ўринни эгаллади. Бу рўйхатда иккинчи ўринни Тайланднинг пойтахти Бангкок эгаллаган. Нью-Йоркнинг энг кўп ўртоқлашилган жойлари Таймс-сквер, Марказий парк ва Хай Лайн бўлса, дунёда энг кўп ўртоқлашилган нуқта Тайланднинг пойтахтидаги Сиам Парагон номли савдо маркази эканлиги маълум бўлди. “İnstagram” бошқарувчилари видео ва суратларни ўртоқлашган одамларнинг 60%и Лондон, Сао Пауло, Бангкок ва Москва каби АҚШдан ташқарида яшашларини билдиришди. Энг кўп ўртоқлашилган шаҳарлар рўйхатида илк ўнталикка АҚШнинг Лос-Анжелес, Сан Диего, Лас-Вегас  ва Сан-Франциско шаҳарлари, дунёда эса Лондон, Сао Пауло, Москва ва Рио де Жанейро шаҳарлари ўрин олган. 


Бошқа мақолалар