“WhatsApp”дан кутилмаган янгилик


  • 6 Апрель, 2017
  • 999

Дунёдаги энг машҳур мессенжер фойдаланувчилар орасида тўғридан-тўғри пул ўтказиш функциясини ишга туширишга тайёрланмоқда. “TechCrunch” портали хабар беришича, ушбу янги хизмат “WhatsApp”нинг энг катта бозори бўлган, 200 миллион фойдаланувчига эга Ҳиндистонда ишга тушади. Янги хизматни олти ой ичида ишга туширишни режалаштиришмоқда.

Тўловларни қайта ишлашга Ҳиндистон ҳукумати қўллаб-қувватлайдиган UPI –банклараро тўлов тизими жавоб беради. Хабарда “Facebook Messenger” ушбу пул жўнатиш функциясини 2015 йилда ишга туширган. Тўловлар аккаунтга боғланган Visa ёки MasterCard пластик карталари орқали амалга оширилади. Компания ушбу хизмат учун комиссия олмайди.

Айтиб ўтиш керакки, Ҳиндистонда “Facebook” мессенжери “WhatsApp” мессенжеричалик машҳур эмас. Ҳозирда фаол “WhatsApp” фойдаланувчилари сони 1 милларддан ошиб кетган. 2014 йили “Facebook” компанияси “WhatsApp”ни 19 миллиард долларга сотиб олганди.


Бошқа мақолалар