Британиядан ЕвроИттифоққа алвидо!


  • 24 Июнь, 2016
  • 1367

Бирлашган қироллик (Буюк Британия)нинг Европа Иттифоқидан (ЕИ) чиқиш ё қолишини аниқлайдиган реферандумда "Чиқамиз" деганлар 17,1 миллион овозга етиб 52%ни ташкил қилди. "Қоламиз" деганлар эса, 16 миллион бўлиб, жами сайловчининг 48% га етди. Шундай қилиб Европа Иттифоқига кутилмаган биринчи зарба ҳар доимгидек жаҳоннинг энг ишонарсиз ва энг қаллоб миллати инглизлардан келди. Асрларга чўзилган тарихларида тузилган ҳеч бир шартномага содиқ қолмаслик билан донг таратган БРИТАНИЯликлар бу сафар ҳам ҳеч кимни ҳайратга туширмади. Бирлашган қироллик бўлган Британия таркибида ЕИга қарши овозлар кўпроқ Англия ва Галлердан (Уэльс), ЕИда қолиш тарафдорлари эса, Шотландия билан Шимолий Ирландияда қайд қилинган.

Референдем натижасида Британия фунти курси тушиб кетди. Инглиз стерлинининг 1985 йилдан бери доллар олдидаги паритети ҳеч қачон 1,35га тушмаган эди. Экспертлар Британия Бирлашган Қироллигининг ЕИдаги тақдирини ечувчи Brexit (Britain+exit) референдуми биринчи навбатда Британия ҳукумат раҳбарининг энг йирик мағлубияти деб баҳолашмоқда. 

Референдум натижаси бугун эрталабдан маълум бўлгач, Евро Иттифоқдан айрилиш навбати энди бизга келди деган овозлар Голландия ва Франция сиёсатчиларидан чиқа бошлади. Бу кетишда яқин келажакда ЕИ деган ҳеч вақо қолмаса ажаб эмас. 


Бошқа мақолалар