4 ёшли бола чўлда ёлғиз


  • 18 Февраль, 2014
  • 1440

Ватанидаги бўлаётган қуролли тўқнашувлардан оиласи билан қочиб кетаётганида йўқолиб қолган 4 ёшли суриялик болакай қўлида бир пакет ашёлари билан чўлда ёлғиз ўзи юрганида топилди.

Унинг исми Марвон, 4 ёшда... Ўлкасида 3 йилдан бери давом этаётган жанглар сабабли ватанини тарк этишга мажбур бўлган бир миллиондан ортиқ суриялик болакайларнинг биттаси.

Кеча дунё матбуотида Сурияда 3 йилдан бери давом этаётган жанг мобайнида олинган фотосуратлардан энг юракни ларзага келтирувчи сурат тасвирланди. Ўлкасидан қочаётганида йўқолиб қолган 4 ёшли Марвон чўлни ёлғиз ўзи кесиб ўтаётганида топилди.

Қўлида бир пакет тўла нарсалари билан Ливан чегарасидан ўтган Марвон минтақадаги қочоқлар лагеридаги БМТ вакиллари томонидан қарши олинди. Марвоннинг чегарадан ўтаётганида оиласини йўқотиб қўйганлиги, лекин лагерь мутасаддилари ёрдами билан ота-онасига қовушганлиги маълум қилинди. 


Бошқа мақолалар