- 2013-01-10
Миср соғлиқни сақлаш вазирлиги баёнотида пойтахт Қоҳиранинг шимолидаги Калюбия вилоятидаги Туҳ шаҳрида Қоҳира-Мансура йўналишидаги поезд ҳалокатга учраган. Ҳалокатда 11 киши ҳаётдан кўз юмиб, 98 киши тан жароҳати олган.
Маҳаллий нашрларга кўра, Миср президенти Абдулфаттаҳ ас-Сиссий ҳалокат сабабларини ўрганиш учун махсус комиссия тузишга кўрсатма берди.
Миср темирйўллари идораси берган баёнотга кўра, 949 рақамли Қоҳира-Мансура йўловчи поезди Калюбия вилоятида издан чиқиб кетиб, 4 та вагон ағдарилган.
Эслатиб ўтамиз, Мисрда 26 мартда ҳам поезд ҳалокатга учраб, 32 киши ҳалок бўлган ва 66 киши жароҳат олганди.