- 2015-03-11
CIA АҚШ разведка ходимларининг Украинадаги урушдан ва Россиядаги ҳаётидан рози бўлмаган русларни сирларини фош қилишга ундаш мақсадида мисли кўрилмаган имкон туғилганлигига ишонганликлари учун ҳаракат бошлади. Бу мақсадда маккорлик билан тайёрланган бир видео интернетда тарқатилди.
Ижтимоий тармоқларда тарқатилган видео воситасида АҚШ разведка ташкилоти CIA Россиядаги одамларга кундалик ҳаётлари билан боғлиқ маълумотларни ошкор қилишлари эвазига ишга олинишларини маълум қилди.
Америкаларикларнинг русларга ғамхўрлик қилаётганликлари таъкидланиб, тарқатилган видеонинг ёмон мақсадда эмаслигини ва Россия президенти Владимир Путинни нишонга олмаганлиги билдирилди.
Хабарларга кўра, видеода CIA масъуллари уруш бошланганидан кейин Россиянинг мухолиф овозларга қаратилган босимларига, мустақил журналистликка ва фронтга юборилган юз минглаб рус эркакларининг урушдан қочганлигига доир маълумотлар тилга олинди.
Россиядан олинган маълумотлар эвазига эса маълумот берганлар ҳимояга олиниши, шахслари сир тутилиши ва хавфсизлиги таъминланиши таъкидланди.