- 2013-09-10
Шом шаҳрида Эркин Сурия армияси ва Асад режимидаги ҳарбийлар вақтинчалик сулҳга келишишди.
Сурияда тахминан 140 минг кишининг ҳаётига зомин бўлган ички урушнинг ниҳоясига етиши учун илк жиддий қадам Шомнинг Баббил шаҳарчасида қўйилди. Шаҳарчага қўйилган қуршовни олиб ташлаган Сурия армияси аскарлари қарши тарафнинг изн бериши билан Баббил шаҳарчасига киришди. Уйларининг балконларига чиққан аҳоли уларни “Бир Сурия, ягона Сурия” деган шиорлар билан қарши олишди. Бир неча кун аввал бир-бири билан жанг қилган тарафлар бу сафар бир-бирлари билан қўл беришиб кўришишди, ҳатто баъзилари ҳазиллашишди. Баббилдаги тузилган сулҳ ортидан Кудсайя, Моадамиет аль-Шом, Барзех, Бейт Сахем, Ялда и Ярмук шаҳарчаларида ҳам жанглар тўхтатилди.