Сайловда Мадуро партияси ғолиб бўлди


  • 23 Ноябрь, 2021
  • 172

Венесуэлада 21 ноябрда ўтказилган маҳаллий сайловларда президент Николас Мадуронинг партияси ўлкадаги 23 штатдан 20 тасида кўп овоз тўплади.

Мухолифат партияси эса фақатгина 3 штатда кўп овоз тўплай олди.

Сайлов натижалари эълон қилинганидан кейин АҚШпараст собиқ миллий мажлис раиси ва мухолиф лидер Хуан Гуайдо Мадурони қоралашга уринди.

Иқтидордаги Венесуэла ягона социалист партияси ва “Катта ватанпарвар қутб” партияси иттифоқ бўлиб қатнашган сайловда 335 та муниципалитет бошчилигининг 205 тасини эгаллади. Мухолиф партиялар эса 4 йиллик бойкот ортидан демократик бирлик столи партияси сифатида иштирок этиб, ўлканинг энг аҳолиси кўп штатларидан Зуила билан бирга 3 та штатда ғолиб бўлиб, 117 та муниципалитет бошчилигини эгаллади.

Ўлкада қайд этилган 21 миллион 159 минг 846 нафар сайловчидан 8,1 миллиони сайловда иштирок этиб, қатнашув кўрсатгичи 42,26%га етди.


Бошқа мақолалар