Британия бош вазири истеъфо этди


  • 21 Октябрь, 2022
  • 179

Лиз Трасс Британия бош вазири лавозимидан истеъфога чиқишини эълон қилди.

Лиз Трасс бош вазир лавозимида 44 кун ўтирди. Бу кўрсаткич Британия тарихидаги энг қисқа давр бўлиб, ундан олдинги ўринни Джордж Каннинг эгаллаган бўлиб, у 1827 йил туберкулёздан ўлганида бош вазирлик лавозимига ўтирганига 119 кун бўлганди.

Жорий йилнинг 14 октябрь куни тайинланганига 38 кун бўлган молия вазири Квази Квартенг истеъфога чиққанди. Унинг истеъфосига олиб борилган иқтисодий сиёсат сабаб бўлди. Сентябрь ойи охирида ҳукумат солиқларнинг кенг миқёсда камайтириш дастурини эълон қилганди. Бу молия бозорида тебранишларга сабаб бўлиб, фунт стерлинг курсининг тушиб кетишига олиб келди.

19 октябрь куни эса Лиз Трасс кабинетидан иккинчи вазир ҳам истеъфога чиқди.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Британия парламент депутатлари очиқчасига Лиз Трассни истеъфога чақирган эди. Лекин у чақириқларга қарамай ўз лавозимида қолишини билдирганди. 


Бошқа мақолалар