Туркияда АЭС қурилиши бошланди


  • 13 Декабрь, 2017
  • 773

Чекланган изн доирасида якшанба куни Туркиянинг Мерсин шаҳрида “Аккую” (оқ қудуқ) атом электростанцияси қурилиши бошланди.

Қурилишнинг очилиш маросимида Россиянинг “Росатом” корпорацияси директори Алексей Лихачев ва Туркиянинг энергетика ва табиий ресурслар вазири ўринбосари Фотиҳ Дўнмез иштирок этди.

Дўнмез 2018 йил март ойида “Росатом”га қурилиш олиб бориш учун тўлиқ лицензия беришини маълум қилди. Анқаранинг режасига кўра, ўлкадаги илк реактор 2023 йилда қурилиб битади.

Август ойида Россиянинг энергетика вазири Александр Новак “Аккую” АЭСи мўлжалланган муддатдан бир йил аввал ишга тушиши мумкинлигини айтганди.


Бошқа мақолалар