Сингапурда илк бор аёл президент


  • 14 Сентябрь, 2017
  • 891

63 ёшли Ҳалима Якоб Сингапур президенти бўлиб сайланди. Бу ҳақда сайлов комиссияси раиси Эн Вай Чун тақдим этилган барча ҳужжатларни ўрганиб чиққандан сўнг маълум қилди.

Якоб мамлакатнинг илк аёл президенти бўлди. Бундан ташқари 47 йил ичида илк малай ҳамжамияти вакили бўлди. У билан бирга президентлик учун яна икки номзод кураш олиб борди. Лекин улар сайланиш учун сертификатни қўлга кирита олмаганидан кейин курашдан чиқди. Натижада президентлик учун Якоб ягона номзод бўлиб қолди ва сайловсиз автомат равишда президент деб эълон қилинди.

Ўтган йилнинг ноябрь ойидаги қарорга кўра, сайловда фақатгина малайлар иштирок этиши керак. Сингапурда улардан ташқари яна хитой ва ҳинд ҳамжамияти ҳам яшаб келмоқда. Уларнинг вакиллари ҳам ҳукуматда юқори лавозимларни эгаллаган. Сингапурда президент ваколатлари чегараланган, давлатни асосан бош вазир бошқаради. Якоб аввал парламент спикери лавозимида фаолият кўрсатганди. 


Бошқа мақолалар