- 2022-06-13
Тўрт ой аввал 145 минг мусулмон яшайдиган Марказий Африка республикасида мусулмонларга қарши қилинган тажовуз ва азиятлар натижасида бу кўрсаткич 900га тушиб кетди. Мусулмонлар уйларини тарк этиб, қўшни ўлкаларга қочиб ўтишмоқда.
Инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ташкилоти (RHW) Марказий Африка республикасида мусулмонларга қарши амалга оширилаётган ноқонуний ҳатти-ҳаракатлар сабабли Европа иттифоқи ва бошқа ўлкаларнинг минтақадаги тинчликпарвар куяларга дарҳол ёрдамчи бўлишларини ҳамда БМТ Хавфсизлик кенгашининг диққатини тортишга уринди.
Нью-Йоркдаги HRW тарафидан эълон қилинган ҳисоботда Анти-Балака ташкилотининг ўч олиш мақсадида амалга оширган ҳужумлари натижасида Марказий Африка республикасидаги мусулмонларнинг ўлкани тарк этишга мажбур бўлганликлари билдирилди. Ўлкада яшайдиган мусулмонларнинг сони 1000 нафардан тушиб кетиб, мамлакатда деярли мусулмонлар қолмади. Марказий АФрикада қолган 900 нафар мусулмоннинг ҳам тажовуз таҳдиди остида эканлиги билдирилди.
HRW ҳисоботида мусулмонлар зич яшайдиган минтақада Селека исёнчиларининг ўтган йилги ҳаракатларига қарши ўч олишга киришган Анти-Балака ташкилотидан мусулмонларни ҳимоя қилишда француз ва Марказий Африка тинчликпарвар аскарларининг етарли эмаслиги билдирилди. Ҳисоботда шу сабабли Европа иттифоқи ва бошқа давлатларнинг тинчликпарвар кучларга дарҳол ёрдам беришлари таъкидланди. Ҳисобот бўйича баёнот берган HRW директори Петер Боукаерт “Марказий Африка республикасида асрлардан бери яшаб келаётган мусулмонлар ўлкани тарк этмоқда. Бу мусулмонлар чидаб бўлмас тажовузлар ва шиддатли ҳужумларга қарши ёлғиз қолишган. Африкалик ва француз кучлари уларни ҳимоя қила олишмаяпти” деди.